Оммавий оферта

sms.faol.uz - «Фаол SMS» хизматидан фойдаланиш шартномаси. Таҳрир 1, 10.11.2026.

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу ҳужжат КУРБАНОВ ИЛҲОМЖОН УРМАНОВИЧ (СТИР 478876923; маълумотнома № 0014682729, 15.10.2026; манзил: Тошкент ш. Яккасарой тумани, 116-уй; бундан кейин - «Ижрочи») томонидан sms.faol.uz сайти ва унинг PWA иловаси орқали кўрсатиладиган «Фаол SMS» хизматидан фойдаланиш шартларини белгилайди.

1.2. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-моддасига мувофиқ оммавий оферта ҳисобланади: унда белгиланган шартларни қабул қилган ҳар қандай муомалага лаёқатли шахс билан шартнома тузилади.

1.3. Офертанинг аксепти (тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши) - рўйхатдан ўтиш формасида «Оммавий оферта ва Махфийлик сиёсатига розиман» белгисини қўйиш ёки кабинетда «Розиман» тугмасини босиш. Аксепт қилинган сана ва вақт Ижрочининг маълумотлар базасида сақланади ва шартнома тузилганини тасдиқлайди. Электрон шаклда тузилган шартнома «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ёзма шаклдаги шартномага тенглаштирилади.

1.4. Фойдаланувчи - 18 ёшга тўлган, офертани аксепт қилган жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс вакили.

2. Хизмат

2.1. Ижрочи фойдаланувчига SMS хабарлар юбориш хизматидан (сайт, кабинет ва API орқали) масофадан фойдаланиш имконини беради: кенг тарқалган SMS API тизимлари билан мос API, хабарларни Ижрочининг SIM карталари орқали етказиш, ҳолат ҳисоботлари, webhookлар, хабарлар тарихи ҳамда сайтда эълон қилинган бошқа функсиялар.

2.2. Хизмат босқичма-босқич ривожлантирилади: функсиялар таркиби сайтда ва кабинетда кўрсатилади. Хизмат тест режимида бўлган даврда (сайт юқорисидаги хабар) у бепул кўрсатилади ва функсиялар ўгоҳлантиришсиз ўзгариши мумкин.

2.3. Пуллик тарифлар жорий этилса, уларнинг нархи, муддати ва тўлов тартиби сайтда олдиндан эълон қилинади; пуллик хизмат фақат фойдаланувчи уни алоҳида танлагандан кейин кўрсатилади.

2.4. Хабарлар мобил операторлар тармоқлари орқали ўтади: Ижрочи етказиш муддатини ва муайян рақамга етказишни кафолатламайди (ўчирилган телефон, оператор блоклаши, рақамни кўчириш ва ҳ.к.). «Етказилди» ҳолати - операторнинг ҳисоботи. Хабар жўнатувчиси - оддий телефон рақами: жўнатувчи номини қўйиб бўлмайди.

3. Ҳисоб ва хавфсизлик

3.1. Рўйхатдан ўтиш e-mail манзилни бир марталик код билан тасдиқлаш орқали якунланади. Кириш икки босқичли: парол ва e-mailга юбориладиган бир марталик код.

3.2. Фойдаланувчи парол, e-mail почтаси ва қурилмалари хавфсизлиги учун ўз жавобгар; ҳисобдан бегона шахс фойдаланганини сезса, дарҳол паролни ўзгартириши ва Ижрочига хабар бериши керак.

3.3. Хизмат орқали узатилган маълумотлар (телефон рақамлари, хабар матнлари, ҳолатлар) фойдаланувчиники ҳисобланади. Ижрочи уларни фақат хабарларни етказиш ва хизмат кўрсатиш учун қайта ишлайди ва Махфийлик сиёсатига мувофиқ чекланган муддат сақлайди.

4. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Фойдаланувчи:

4.2. Ижрочи:

5. Жавобгарлик

5.1. Хизмат «борича» кўрсатилади. Ижрочи фойдаланувчининг тижорат натижалари, бой берилган фойда, фойдаланувчи киритган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда интернет провайдерлари, электр таъминоти ёки фойдаланувчи қурилмасидаги носозликлар учун жавоб бермайди.

5.2. Ижрочининг жавобгарлиги, қонунда бошқача белгиланмаган бўлса, фойдаланувчи охирги 3 ойда хизмат учун тўлаган сумма билан чекланади.

5.3. Форс-мажор ҳолатларида тарафлар мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгар бўлмайди.

6. Низоларни ҳал қилиш

6.1. Низолар аввал музокара орқали ҳал қилинади: мурожаат info@faol.uz манзилига юборилади ва 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

6.2. Келишувга эришилмаса, низо Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ижрочи жойлашган ҳудуддаги судда кўриб чиқилади.

7. Амал қилиш муддати ва ўзгартириш

7.1. Шартнома аксепт қилинган пайтдан бошлаб муддатсиз амал қилади. Фойдаланувчи исталган вақтда ҳисобни ўчириш тўғрисида мурожаат қилиб шартномани бекор қилиши мумкин.

7.2. Ижрочи офертани ўзгартириши мумкин; янги таҳрир сайтда эълон қилинади ва фойдаланувчидан кабинетда қайта розилик сўралади. Розилик берилмагунича кабинет функсиялари вақтинча ёпилади.

8. Ижрочи реквизитлари

КУРБАНОВ ИЛҲОМЖОН УРМАНОВИЧ
СТИР: 478876923
Маълумотнома: № 0014682729, 15.10.2026
Манзил: Тошкент ш. Яккасарой тумани, 116-уй
Фаолият тури: Дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш, мультимедиа ва ижтимоий тармоқлардаги фаолият
Телефон: +99877-273-99-77
E-mail: info@faol.uz

Махфийлик сиёсати · Бош саҳифа

Found a mistake on the site? Select the text and press Ctrl+I (macOS: ⌘+I) to send it to us.