Махфийлик сиёсати
sms.faol.uz - «Фаол SMS» фойдаланувчиларининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш тартиби. Таҳрир 1, 10.11.2026.
1. Умумий қоидалар
1.1. Сиёсат «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сон) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Шахсга доир маълумотлар мулкдори ва оператори - КУРБАНОВ ИЛҲОМЖОН УРМАНОВИЧ (СТИР 478876923, манзил: Тошкент ш. Яккасарой тумани, 116-уй; бундан кейин - «Оператор»).
1.3. Рўйхатдан ўтишда ёки кабинетда «Розиман» тугмасини босиб, фойдаланувчи ушбу Сиёсатда кўрсатилган мақсад ва усулларда ўз шахсга доир маълумотларини қайта ишлашга розилик беради. Розилик берилган сана, вақт ва ҳужжат таҳрири Операторнинг маълумотлар базасида сақланади.
2. Қандай маълумотлар қайта ишланади
- ҳисоб маълумотлари: фойдаланувчи номи, e-mail манзил, паролнинг хеши (паролнинг ўзи сақланмайди), интерфейс тили;
- фойдаланувчи хизмат орқали узатган маълумотлар: олувчиларнинг телефон рақамлари, хабар матнлари ва етказиш ҳолатлари, webhookлар манзили (уларнинг эгаси - фойдаланувчи; улардаги учинчи шахслар маълумотлари учун фойдаланувчи оферта 4.1-бандидаги мажбуриятга эга);
- кирувчи SMS: Ижрочининг SIM карталарига келган хабарлар хизмат ишлаши учун сақланади ва унинг администраторларига кўрсатилади;
- техник маълумотлар: IP манзил, браузер ва қурилма тури, сессиялар, кириш вақти, сайтдаги ташрифлар (саҳифалар, манба, IP асосида аниқланган мамлакат ва шаҳар);
- алоқа формаси ва хато ҳақидаги хабарлар: исм, e-mail ёки телефон, хабар матни, ихтиёрий саҳифа скриншоти.
3. Қайта ишлаш мақсадлари
- ҳисобни яратиш, e-mailни тасдиқлаш, икки босқичли аутентификация (e-mail коди) ва хавфсизлик;
- оммавий оферта бўйича хизматни кўрсатиш, маълумотларни синхронлаш ва захиралаш;
- фойдаланувчи мурожаатларига жавоб бериш, хатоларни тузатиш ва хизматни яхшилаш;
- қонунчилик талабларини, шу жумладан ваколатли органларнинг сўровларини бажариш.
4. Сақлаш ва ҳимоя
4.1. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27¹-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланади ва қайта ишланади.
4.2. Пароллар ва тасдиқлаш кодлари фақат хеш кўринишида сақланади; уланишлар HTTPS орқали шифрланади; маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи чекланган; ҳар куни захира нусха олинади.
4.3. Офлайн режим: илова интернет бўлмаганда ишлаши учун охирги кўрилган маълумотлар ва ҳали юборилмаган ўзгаришлар фойдаланувчининг ўз қурилмасида (браузер хотирасида) сақланади. Ҳисобдан чиқилганда улар қурилмадан ўчирилади. Умумий фойдаланиладиган қурилмада ишни тугатгач ҳисобдан чиқиш тавсия этилади.
4.4. Сақлаш муддатлари: ҳисоб маълумотлари - ҳисоб ўчирилгунча ва ундан кейин қонунчиликда талаб қилинган муддат; тасдиқланмаган ҳисоблар - 24 соат; ташрифлар статистикаси - 12 ойгача; техник логлар - 90 кунгача.
5. Учинчи шахсларга бериш
5.1. Маълумотлар сотилмайди. Улар фақат хизмат кўрсатиш учун зарур ҳажмда қуйидагиларга берилиши мумкин: e-mail хатларни етказиш провайдери, хостинқ провайдери.
5.2. Овозли киритиш: майдондаги микрофон тугмаси босилганда нутқни браузернинг ўз хизмати матнга айлантиради (масалан, Chromeда - Google, Safariда - Аппле). Овоз Операторга юборилмайди ва сақланмайди; уни браузер ишлаб чиқарувчиси ўз қоидалари асосида қайта ишлайди. Функсиядан фойдаланмаслик мумкин - матнни клавиатурада киритиш кифоя.
5.3. E-mail хабарлари Ўзбекистондан ташқаридаги серверлар орқали ўтиши мумкин; бунда фақат хабарнинг ўзи (манзил ва матн) узатилади. Фойдаланувчи бунга ушбу Сиёсатни қабул қилиш орқали розилик беради.
5.4. Қонунда назарда тутилган ҳолларда маълумотлар ваколатли давлат органларига уларнинг асосли сўровига кўра берилади.
6. Cookie файллари ва қурилма хотираси
Сайт фақат зарур cookie файлларидан фойдаланади: сессия, CSRF ҳимояси, «мени эслаб қол», тил, кундузги/тунги режим, интерфейс шрифти ва ташриф буюрувчини таниб олиш (статистика учун). Реклама cookieлари ишлатилмайди. Офлайн режим учун браузернинг IndexedDB ва Саче хотираси ишлатилади (4.3-банд).
7. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари
Қонунга мувофиқ фойдаланувчи:
- ўз маълумотлари ва уларни қайта ишлаш ҳақида ахборот олиш;
- маълумотларни аниқлаштириш, ўзгартириш (кабинетнинг «Созламалар» бўлимида) ёки ўчириш;
- розиликни қайтариб олиш (бунда ҳисоб ўчирилади ва хизмат кўрсатилмайди);
- Оператор ҳаракатлари устидан ваколатли органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мурожаатлар info@faol.uz манзилига юборилади ва қонунда белгиланган муддатда, аммо 10 иш кунидан кечиктирмай кўриб чиқилади.
8. Якуний қоидалар
8.1. Сиёсат ўзгарса, янги таҳрир сайтда эълон қилинади ва фойдаланувчидан қайта розилик сўралади; розилик берилмагунича кабинет функсиялари вақтинча ёпилади.
8.2. Оператор билан алоқа: info@faol.uz, +99877-273-99-77.
Found a mistake on the site? Select the text and press Ctrl+I (macOS: ⌘+I) to send it to us.